Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, айғоқчилар шимолга қараб кетишди. Зин чўлидан бошлаб, Лево–Хомат яқинидаги Рехоб шаҳригача бўлган ҳамма жойларни кўздан кечириб чиқишди. Ўша пайтда Ёшуа қирларда яшаган Оноқ авлодини йўқ қилиб ташлади. Улар Хеврон, Давир, Онов шаҳарларида, бутун жанубий ва шимолий қирларда яшардилар. Ёшуа уларни ўлдириб, шаҳарларини вайрон қилди. Исроил халқининг юртида Оноқ авлодидан ҳеч ким қолмади, фақатгина Ғазо, Гат ва Ашдод шаҳарларида бир нечтаси қолди. Яҳудо қабиласи Хеврон шаҳрида истиқомат қилган Канъон халқига ҳужум қилиб, Шешай, Охиман ва Талмай қўшинларини яксон қилди. Хевроннинг эски номи Хират–Арба эди. Мусо айтганидек, Хеврон шаҳри Холибга берилди. Холиб у ердан Оноқ авлодидан келиб чиққан учта уруғни қувиб чиқарди.
Выбор основного перевода