Бутун Исроил лашкари олдида Эгамиз Амор қўшинларини ваҳимага солди. Исроил лашкари Гивонда уларнинг кўпларини қиличдан ўтказди. Байт–Хўронга чиқадиган йўл билан қувиб, то Озикаҳ ва Маккедога етиб боргунча йўлда Амор қўшинларини йўқ қилди.
Бутун Исроил лашкари Маккедодаги қароргоҳга соғ–саломат қайтиб борди. Шундан кейин ўша ердагилардан ҳеч ким Исроил халқига қарши гапиришга журъат эта олмади.