Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўрта ер денгизининг қирғоғи ғарбий чегарангизни ташкил қилади. яъни Мисрнинг шарқий чегарасидаги Шихор ирмоғидан шимолдаги Эхрон чегараларигача бўлган ерлар. Ҳозир бу ерлар Канъон халқига тегишли. У ерларда Филист халқининг бешта ҳукмдори яшайди. Улар қуйидаги шаҳарларда ҳукмронлик қилади: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Гат ва Эхрон. Жанубдаги Авим халқининг ерлари ҳам ҳали босиб олинмаган. Бу чегара Озмон шаҳригача бориб, Миср чегарасидаги ирмоқдан ҳам ўтади–да, Ўрта ер денгизининг ёнида тугайди. Яҳудо қабиласининг жанубий чегараси ана шундай бўлади. Ўрта ер денгизининг қирғоғи ғарбий чегарани ташкил қилади. Мана шу чегаралар ҳудудида Яҳудо қабиласининг уруғлари яшайди.
Выбор основного перевода