Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Парвардигор Эгамиз шарқда — Адан деган жойда боғ барпо қилиб, Ўзи яратган одамни ўша боққа қўйди. Лут Зўвар томондаги Иордан водийсининг серҳосил текисликларига қаради. Ҳамма ёқ серсув, гўё Эгамиз яратган боққа ва Мисрнинг ажойиб ерларига ўхшарди. Эгамиз Садўм ва Ғамўра шаҳарларини вайрон қилмасдан олдин водий шунақа эди. Сен Худонинг боғи Аданда яшар эдинг. Қизил ёқут, хризолит, олмос, Топаз, ақиқ, яшма, Зангори ёқут, фируза ва зумрад каби Қимматбаҳо тошлар билан безанар эдинг. Тақинчоқларинг олтиндан ясалган эди. Сен яралган кунинг булар тайёрланганди. Мен ўша дарахтни чуқурдаги марҳумларга ҳамроҳ қилиб, ўликлар диёрига туширганимда, дарахтнинг қулаши шовқинидан халқлар қўрқувга тушиб, титраган эди. Ўшанда Адан боғининг ер қаърига тушган ҳамма дарахтлари, Лубноннинг энг сара, энг аъло, яхши суғорилган ҳамма дарахтлари унинг қулашидан таскин топган эди. Эй фиръавн, сенинг шон–шуҳратингу салобатингни Адандаги қайси дарахтга қиёсласам бўлар экан–а? Сен ҳам Адандаги бошқа дарахтлар сингари, ер қаърига тушасан. Қиличдан ҳалок бўлган суннатсизлар билан бирга гўрда ётасан. Сен ва тўдангнинг қисмати худди Оссурияникидай бўлади. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»”
Выбор основного перевода