Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу боис Миср юртини Бобил шоҳи Навухадназарга бераман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — У Мисрни талон–тарож қилиб, у ердаги бойликларни ўзи билан олиб кетади. Миср бойликлари Бобил лашкари учун меҳнат ҳақи бўлади. Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен Бобил шоҳи Навухадназар орқали Мисрнинг тўдасини яксон қиламан. Эй фиръавн, сенинг шон–шуҳратингу салобатингни Адандаги қайси дарахтга қиёсласам бўлар экан–а? Сен ҳам Адандаги бошқа дарахтлар сингари, ер қаърига тушасан. Қиличдан ҳалок бўлган суннатсизлар билан бирга гўрда ётасан. Сен ва тўдангнинг қисмати худди Оссурияникидай бўлади. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»”
Выбор основного перевода