Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен устингга бегона халқни тортиб келаман. Улар ўтакетган ёвуз халқдир. Улар гўзаллигинг ва донолигингга қарши чиқиб, қилич яланғочлайдилар. Ҳашаматингни оёқ ости қиладилар. Навухадназар қўшин тортиб келади. Улар ўтакетган ёвуз халқдир. Улар бутун юртни хароб қиладилар. Мисрликларни қиличдан ўтказиб, юртни жасадларга тўлдирадилар. Ичак–човоқларингни қирларга ёйиб ташлайман, Водийларни жасадинг қолдиқлари билан қоплайман. Мен сизларни жасадларга тўлдираман. Қиличдан ҳалок бўлган одамларнинг жасадлари қирларингизда, водийларингизда, сойликларингизда ётади. Кузатувчи фаришталар шу ҳукмни чиқаришди, токи ҳар бир мавжудот Худойи Таолони инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори деб билсин. У шоҳликни хоҳлаган одамига берар, хокисор қашшоқни тахтга ўтқазар.» Совуқ кунда деворларга қўнадиган, Қуёш чиққач эса учиб йўқ бўладиган Чигирткадайдир сенинг посбонларинг, Чигиртка галасидайдир сенинг саркардаларинг. Улар қаерга ғойиб бўлганини билмайди ҳеч ким. Эй Оссурия шоҳи, Раҳнамоларингнинг кўзи юмилган, Йўлбошчиларинг абадий уйқуга кетган, Сенинг халқинг тоғларга тарқалган, Уларни йиғадиган бирор кимса йўқ. Мана, Мен Бобилликларни ғоят кучайтирмоқдаман. Бу халқ шафқатсиз ва тажовузкордир. Улар дунёнинг ҳар томонига юриш қиладилар, ўзга юртларни босиб оладилар.
Выбор основного перевода