Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳатто сарв дарахтлари ҳалокатингдан мамнун, Лубнон садрлари ҳам айтар: «Энди сен чуқурда ётибсан, Ҳеч ким бизни кесгани келмас.» Ўликлар диёри жонланиб қолди: Ана, келди, кутиб олайлик, дея. Қара, уйғонди сени деб Ер юзи йўлбошчиларининг руҳлари. Тахтларидан оёққа қалқиди Жамики халқларнинг шоҳлари. Аммо сен улоқтирилгансан ўликлар диёрига, Чуқурликнинг туб–тубига. Яна Тирга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: шаҳрингда қирғин бўлганда, ярадорлар инграганда, қулашингнинг шовқинидан соҳилдаги барча халқларни титроқ босади. “Эй инсон, Миср ва унинг тўдаси учун қайғуриб йиғла. Уларни бошқа буюк халқлар қаторида гўрдаги марҳумлар олдига жўнат. Фиръавн ва унинг тўдасига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй ўз тўдасидан айрилган фиръавн, сен бу чексиз қабристоннинг манзарасини кўриб, таскин топасан.
Выбор основного перевода