Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, Исроил тоғининг чўққисига экаман. Новда бутоқ чиқариб, ҳосилга киради, кўркам садр дарахти бўлиб етишади. У ерда ҳар хил қушлар яшайди, турли паррандалар дарахтнинг шохлари соясида паноҳ топади. Бу улкан садр баланд ўсиб, Атрофдаги ҳамма дарахтлардан дароз бўлди. Мўл суғорилгани учун новдалари ўсди, Шохлари узун ва серсоя бўлди. Шу боис Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: эй фиръавн, бу садр дарахти баланд ўсиб, учи булутларга етди. У баландлигидан мағрурланиб кетди. Оссурия ҳам у ерда, сипоҳларининг қабрлари орасида ётибди. Уларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўлишган. Ҳолингга вой, эй қўли қон шаҳар! Ўтакетган маккор, ўлжага тўлган шаҳар! У ердаги қотилликлар ҳеч тугамас! Қулоққа чалинар қамчиларнинг визиллаши, Ғилдиракларнинг тарақ–туруғи, Елаётган от туёқларининг товуши, Жанг араваларининг гумбурлаши! Жангга кирмоқда отлиқ сипоҳлар, Ялт–юлт этмоқда қиличлар, Ярқирамоқда найзалар, Уйилиб кетди ўликлар, Уюм–уюм бўлди жасадлар, Мурдаларнинг сон–саноғи йўқ. Қоқилишар жасадларга одамлар! Эй Найнаво, ўзингни бузуқ фоҳишадай тутдинг, Суюқоёқ жодугардай одамларни ром қилдинг, Бузуқлигинг билан халқларни қул қилдинг, Сеҳр–жодуларинг билан ўзингга оғдирдинг. “Мен сенга қаршиман! — деб айтмоқда Сарвари Олам. — Мен кўйлагингни кўтариб, Халқларга яланғоч танангни кўрсатаман, Эллар олдида шармандангни чиқараман. Устингдан ахлат ёғдириб, сени хўрлайман. Одамларга сени томоша қилдираман.
Выбор основного перевода