Таршиш кемалари карвонларинг бўлиб хизмат қиларди. Сен денгизда сузган бир кемадайдирсан, Оғир юк сенга юкланган.
Эвоҳ, эшкакчиларинг сени очиқ денгизга олиб чиқишади. Шарқ шамоли сени денгиз бағрида парчалаб юборади.
Кеманг ҳалокатга учраган куни Молларинг, бойликларинг, Денгизчиларинг, дарғаларинг, Кемасозларинг, савдогарларинг, Жангчиларинг ва кемадаги одамларинг Денгиз тубига чўкиб, ҳалок бўладилар.