Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мизра насли: Луд, Оном, Лахов, Нафтух, Патрўс, Каслув, Хафтўр ва улардан келиб чиққан халқлар. Каслувдан Филист халқи келиб чиқди. Улар Шоулнинг бошини кесиб, қуролларини олишди. Филист юрти бўйлаб хабарчилар жўнатиб, бу хушхабарни ўз бутхоналарида эълон қилиб, халққа эшиттиришди. Бўйнинг тик қурилган Довуд минорасидай, Маржонларинг тизим–тизим, Жангчиларнинг мингларча қалқонларидайдир. Эй отлиқлар, ҳужум қилинг! Жанг араваларини учиртиринг! Эй қалқон тутган Ҳабашистонликлару Ливияликлар, Эй камон ушлаган Лидияликлар, Қани, жангга киринг! Арвод ва Хелекдан келган одамлар Деворларингда соқчилик қилишарди, Гамадликлар минораларингни қўриқлашарди. Деворларингга қуролларини осиб, Гўзаллигингни баркамол қилишарди. Ҳабашистон, Ливия, Лидия, бутун Арабистон, Куб ва Мисрнинг қолган барча иттифоқчилари жангда ҳалок бўладилар. Сенинг сафингга Форслар, Ҳабашистонликлар ва Ливияликларнинг қуролланган жангчилари қўшилади.
Выбор основного перевода