Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй халқим, қизалоғим! Қанорга ўраниб, кулга белангин. Ёлғиз фарзанд учун аза тутгандек, Аччиқ–аччиқ йиғлагин. Ана, ҳалок этувчи келяпти, У тўсатдан бизга ҳужум қилади. Қиз Қуддуснинг оқсоқоллари Сукут сақлаб ерда ўтирибди. Бошларидан улар тупроқ сочган, Ўзлари қанорга ўранган. Бошларини солиб қуйи Ўтирибди Қуддус қизлари. Шундай бойлигинг бир соатдаёқ нобуд бўлди–я!” Ҳар бир кема дарғаси, кемадаги йўловчилар, денгизчилар ва денгизда савдо–сотиқ қилувчиларнинг ҳаммаси узоқдан Бобилга қараб турадилар. Шаҳардаги ёнғиндан чиқаётган тутунни кўриб, шундай фарёд қиладилар: “Бу буюк шаҳарга тенг келадигани йўқ!” Улар бошларига кул сочиб, фарёд чекиб, қайғуриб, дод соладилар: “Ҳолингга вой! Эй буюк шаҳар, ҳолингга вой! Денгиздаги кемаларга эга бўлганлар Сенинг зийнатларинг туфайли бойлик орттирдилар. Энди эса сен бир соатдаёқ хароб бўлдинг!
Выбор основного перевода