Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Тир, Мен сени ҳувиллаган харобазорга айлантираман. Денгиз тубидаги улкан сувлар билан вайроналарингни қоплайман. Эвоҳ, эшкакчиларинг сени очиқ денгизга олиб чиқишади. Шарқ шамоли сени денгиз бағрида парчалаб юборади. Кеманг ҳалокатга учраган куни Молларинг, бойликларинг, Денгизчиларинг, дарғаларинг, Кемасозларинг, савдогарларинг, Жангчиларинг ва кемадаги одамларинг Денгиз тубига чўкиб, ҳалок бўладилар. Тир шаҳри ўзига қалъа қуриб олган, Шунчалик кўп кумуш ва олтин йиққанки, Улар кўчадаги чанг ва лойдайдир. Лекин энди Раббий уларнинг мулкини тортиб олади, Бойликларини денгизга улоқтиради. Шаҳарнинг ўзи эса оловга ем бўлади.
Выбор основного перевода