Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мардохай юз берган воқеадан хабардор бўлгач, кийимларини йиртди, қанорга ўраниб, устига кул сочди. Кейин қаттиқ аламли фарёд кўтариб, шаҳар бўйлаб юрди. Шунингдек, ҳар бир вилоятда — шоҳнинг амру фармони етиб борган жойларда яҳудийлар чуқур қайғуга ботдилар, рўза тутиб, йиғлаб нола қилдилар. Кўпчилик қанорга ўраниб ва кулга беланиб ётди. Дўстлари Аюбни узоқдан кўриб таний олмадилар. Қаттиқ дод–фарёд солиб, кийимларини йиртишди, бошлари узра тупроқ сочишди. Бобил билан зино қилиб, кайф–сафо сурган ер юзи шоҳлари ёнаётган Бобилнинг тутунини кўриб, унинг ҳолига ҳўнграб йиғлайдилар. Улар бошларига кул сочиб, фарёд чекиб, қайғуриб, дод соладилар: “Ҳолингга вой! Эй буюк шаҳар, ҳолингга вой! Денгиздаги кемаларга эга бўлганлар Сенинг зийнатларинг туфайли бойлик орттирдилар. Энди эса сен бир соатдаёқ хароб бўлдинг!
Выбор основного перевода