Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгамиз: — Нима қилиб қўйдинг?! — деди. — Эшитиб ол: укангнинг қони Менга ердан фарёд қилмоқда. Овланган ҳалол ҳайвон ёки қушнинг қонини чиқаринглар. Қонни тупроқ билан кўмиб қўйинглар. Бу қоида Исроил халқига ва уларнинг орасида истиқомат қилаётган мусофирларга тааллуқлидир. Фақат қонни истеъмол қилманглар, уни сувдай ерга тўкиб ташланглар. Қуддус атрофларида улар қонимизни сувдай тўкди, Жасадларни дафн қилишга бирон зот қолдирмади. Ахир, улар зино қилдилар, қонли жиноятларга қўл урдилар. Бутлари билан зино қилиб, Мендан кўрган болаларини ўша бутларга таом назри сифатида қурбонлик қилиб, оловда куйдирдилар. Солиҳ одамлар эса бу икки опа–сингилни зинокорлик ва қотилликда айблайдилар, чунки опа–сингиллар зинога ружу қўйиб, қўлларини қонга беладилар. Шаҳрингнинг деворларини бузиб, минораларингни қулатадилар. Мен тупроғингни супуриб ташлайман, сени яланғоч бир тошлоқ ҳолига келтираман.
Выбор основного перевода