Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Сарвари Оламнинг Ўзи менга шундай деди: “Бу гуноҳларингиз кечирилмас ўлгунингизгача.” Ҳа, буни Сарвари Олам — Раббий айтмоқда. Уларнинг ҳаммаси ўжар ва бебошдир, Бировларга туҳмат қилиб юрадилар. Бағирлари мис ва темир каби қаттиқ, Ҳаммаси бузғунчилик қиладилар. Ана, босқонга тўхтовсиз дам берилмоқда, Ўчоқдаги олов ловуллаб ёнмоқда. Аммо бундай олов ҳам уларни тозалай олмади, Улар фосиқлигича қолди. Уларни «сифатсиз кумуш» деб атайдилар, Ахир, Мен уларни рад этдим.” Шунда ғазабимдан тушаман, қаҳримни сизларга сочиб бўлганимдан кейингина таскин топаман. Қаҳримни сизларга сочиб бўлганимдан кейин, Мен, Эгангиз, рашк устида гапирганимни сизлар билиб оласиз. Шунинг учун Мен уларнинг устига ғазабимни сочаман. Уларга ачинмайман, раҳм қилмайман. Овозлари борича Менга хитоб қилишса ҳам, уларга қулоқ солмайман.” Сен болалигингни эсламаганинг учун, қилмишларинг билан қаҳримни келтирганинг учун, Мен қилмишларингга яраша жазоингни бераман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Шунда Мен жаҳлдан тушаман, рашкимни босиб оламан. Тинчланиб, бошқа ғазабланмайман. Эй Қуддус, жирканч одатларинг етмасмиди, нимага беҳаёлик қилдинг? “Эй инсон, Исроил халқига шундай деб айт: «Сизлар қаҳр кунида покланмаган, устига ёмғир ёғмаган бир юртдирсиз.
Выбор основного перевода