Одамларни қириш учун қайрадим. Чақмоқ каби чақнаши учун ялтиратиб тозаладим. Аммо бундан қандай хурсанд бўлайлик?! Эй ўғлим Яҳудо, Қиличим салтанат ҳассасини менсимайди, Ҳеч қандай таёқни писанд қилмайди.
Мен сизларни халқлар орасига тарқатиб ташлайман, бошқа юртларга қувиб юбораман, ифлос қилмишларингизга чек қўяман.