Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир нарсани Эгамдан сўраганман, Ҳа, Ундан истаганим битта нарсадир: Эгамнинг уйида то абад яшай, Эгамнинг жамолини кўрай, Маъбадда туриб, Унга мунтазир бўлай. Аммо ичим Сенинг ғазабингга тўлган эди, Жаҳлимни тийишдан чарчадим. Эгамиз менга шундай деди: “Ғазабимни кўчадаги болаларга сочгин, Тўдалашиб турган йигитларга сочгин. Ғазабим эркагу аёлларга тушади, Мункиллаган қариялар ҳам ундан қочиб қутулмайди. Қани, Шилў шаҳрига боринглар! Мен улуғланишим учун илк бор ўша жойни танлаган эдим. Аммо халқим Исроилнинг қабиҳликлари туфайли ўша жойни не аҳволга солганимни кўриб қўйинглар. Шундай экан, Мен Шилўни не кўйга солган бўлсам, Ўз номим билан аталган уйимни ҳам ўша аҳволга соламан. Сизлар умид боғлаган бу уйимни ва ота–боболарингизга берган бу юртни Шилўнинг аҳволига тушираман. Улар кўз–кўз қилиб юрган чиройли олтин безакларидан макруҳ худоларни, жирканч бутларни ясадилар. Шу сабабдан Мен бойликларини улар учун ахлат каби қиламан. Мен ўша бойликларни келгиндиларга ўлжа қилиб бераман, дунёнинг фосиқларига талатаман. Улар Исроил халқининг бор бисотини ҳаром қиладилар. Сизларни тошбўрон қилиб, таналарингизни нимталаб ташлайдилар, ўғил–қизларингизни ўлдирадилар, уйларингизга ўт қўядилар.
Выбор основного перевода