Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг Мусо Ҳорунга ва унинг ўғиллари Элазар билан Итамарга айтди: “Қайғудан сочингизни тўзитманглар, либосларингизни йиртманглар, акс ҳолда, сизлар ҳам нобуд бўласизлар ва бутун жамоа Худонинг ғазабига учрайди. Аммо қариндошларингиз, бутун Исроил насли Эгамиз куйдириб нобуд қилган Надов ва Абиҳу учун аза тутишлари мумкин. Аза тутган пайтимда муқаддас ушрдан емадим. Ҳаром бўлганимда унга тегмадим, бирон қисмини ҳам ўликлар учун атамадим. Эй Эгам Худо, Сенга қулоқ солдим, менга берган ҳамма амрларингга риоя этдим. Яҳудо шоҳи Йўтом ҳукмронлигининг йигирманчи йилида Хўшея Пекахга фитна уюштириб, уни ўлдирди ва ўрнига ўзи шоҳ бўлди. Хўшея Элох деганнинг ўғли эди. Мен сенга айтаман: азадор уйга кирма, мотам тутма, таъзия билдирма. Мен бу халқни тинчлик–хотиржамлигимдан маҳрум қилдим. Мен бу халқни севмайман, уларга меҳр–шафқат кўрсатмайман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Бу юртнинг каттаю кичиги ўлиб кетади, уларни ҳеч ким кўммайди. Ҳеч ким улар учун аза тутмайди, қайғудан баданини тилмайди, сочини олдирмайди. Азадорларга тасалли бериш учун ҳеч ким овқат олиб чиқмайди. Ота ёки онасидан жудо бўлганларга тасалли бериш учун ҳеч ким бир коса шароб узатмайди. Шунда Ҳизқиёл нима қилган бўлса, сизлар ҳам шуни қиласизлар. Сизлар юзингизни ёпмайсизлар, таъзияхоналарда ейиладиган овқатдан емайсизлар, Эгамизга шароб назр қила олмайсан, Келтирган қурбонликларинг Унга маъқул бўлмайди. Бундай қурбонликлар азадорнинг нонига ўхшайди, Ундан еганларнинг ҳаммаси булғанади. Зеро, келтирган қурбонликларинг қорин учун, холос, Бундай қурбонликлар Эгамизнинг уйига киритилмайди, Эгамизга улар назр қилинмайди. Шарманда бўласиз, эй валийлар, Уятга қоласиз, эй фолчилар. Мендан сўз олмаганингиз учун Оғзингизни очолмай қоласиз.”
Выбор основного перевода