Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен тўртта мавжудотни томоша қилиб турганимда, мавжудотлар ёнидаги ғилдиракларни кўрдим. Ҳар бир мавжудотнинг ёнида биттадан ғилдирак бор эди. Ғилдираклар ерга тегиб турарди. Тўртала ғилдиракнинг кўриниши ва тузилиши бир хил эди. Улар қимматбаҳо тошдай товланарди. Ҳар бир ғилдиракнинг ичида кўндалангига солинган яна биттадан ғилдирак бор эди. Шу сабабдан ғилдираклар ҳаракатга келганда, тўрт томонга юра олар эди, юрганда бурилмасди. Ғилдиракларнинг гардишлари баланд ва баҳайбат эди. Уларнинг гир айланаси кўзлар билан қопланган эди.
Выбор основного перевода