Мавжудотларнинг юзларига келсак, улар тўрт хил эди: олд томонида инсон юзи, ўнг томонида шер юзи, чап томонида буқа юзи ва орқа томонида бургут юзи бор эди.
Мавжудотлар тўғрига қараб юришар эди. Руҳ уларни қаерга йўналтирса, улар ўша ёққа боришарди, юрганда бурилмас эдилар.