Худо зиғир либос кийган кишига шундай деди: “Қани бўл, карублар остидаги ғилдираклар орасига кириб, у ердан бир ҳовуч ёнаётган кўмирдан олиб чиқ. Кўмирни шаҳарнинг ҳамма ёғига сочиб ташла.” Ўша киши ғилдираклар орасига кириб кетди. Мен эса уни кузатиб турдим.