Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳаётимнинг ўттизинчи йилида, тўртинчи ойнинг бешинчи кунида мен, Бузи ўғли руҳоний Ҳизқиёл, сургунда яшаётган одамлар билан бирга Бобилдаги Кавор дарёсининг бўйида эдим. Шунда осмон қопқаси очилди–да, Худодан менга ваҳийлар келди. Ўша куни Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди. Мен Эгамизнинг қудратини яққол сезиб турар эдим. Бу воқеа шоҳ Ёҳайихин сургундалигининг бешинчи йилида содир бўлган эди. Ўшанинг ўртасида мен тўртта жонли мавжудотни кўрдим. Улар инсон қиёфасида эди. Мавжудотларнинг бошлари узра гумбазга ўхшаш бир нарса бор эди, ўша нарса биллурдек товланарди. Гумбаз устида зангори ёқутдан ясалган тахтга ўхшаш бир нарса бор эди. Тахт устида инсон қиёфасидаги бир Зот ўтирарди. Карублар замин узра кўтарилдилар. Мен Кавор дарёси бўйида кўрган жонли мавжудотлар мана шу карублар экан.
Выбор основного перевода