Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳизқиёл
Параллельные места
Шундан кейин Эгамиз қуюн орасидан Аюбга шундай деб айтди: Денгиз бўйидаги саҳро ҳақида башорат: Нагав узра кетма–кет эсаётган бўронлар каби, Чўлдан — қўрқинчли юртдан келаётир босқинчи. Ана, бўрон кўтарилди! Бу Эгамизнинг ғазабидир. Унинг ғазаби қуюн гирдоби бўлиб, Фосиқларнинг бошига тушди. Ўша кимсанинг белидан юқори қисми сайқалланган мисдай ярқирарди, атрофини олов ўраганди. Белидан пастки қисми эса оташ каби порларди. Унинг бутун борлиғи нур таратиб турарди. Қарасам, карублар тепасидаги гумбаз узра зангори ёқутга ўхшаш бир нарса пайдо бўлди. Ўша нарса тахт шаклида эди. Худо зиғир либос кийган кишига шундай деди: “Қани бўл, карублар остидаги ғилдираклар орасига кириб, у ердан бир ҳовуч ёнаётган кўмирдан олиб чиқ. Кўмирни шаҳарнинг ҳамма ёғига сочиб ташла.” Ўша киши ғилдираклар орасига кириб кетди. Мен эса уни кузатиб турдим. У кирган пайтда карублар Эгамиз уйининг жануб томонида турган эдилар, ички ҳовлини эса булут қоплаган эди. Сўнг Эгамизнинг улуғворлиги карублар узра кўтарилиб, уйнинг остонасига бориб тўхтади. Шу онда уй булутга тўлди, бутун ҳовли Эгамизнинг улуғворлигидан чақнаб ёришиб кетди. Карублар қанотларини қимирлатганларида шундай шовқин кўтарилар эдики, уни ҳатто ташқи ҳовлидан туриб эшитса ҳам бўлар эди. Бу шовқин Қодир Худонинг овозига ўхшаб кетар эди. Эгамиз зиғир либос кийган кишига: “Карубларнинг ўртасига кир, ғилдираклар орасидаги ёнаётган кўмирдан олиб чиқ”, деб амр берганда, ўша киши битта ғилдиракнинг олдига бориб турди. Шунда карублардан бири қўлини узатиб, ёнаётган кўмирдан озроғини олди–да, зиғир либос кийган кишининг қўлига тутқизди. У киши ёнаётган кўмирни олиб кетди. Ҳар бир карубнинг қаноти остида инсон қўлига ўхшаган қўли бор эди. Қарасам, карублар ёнида тўртта ғилдирак турибди. Ҳар бир карубнинг ёнида биттадан ғилдирак бор эди. Ғилдираклар қимматбаҳо тошдай товланарди. Тўртала ғилдиракнинг кўринишига келсак, улар бир–бирига ўхшар эди. Ҳар бир ғилдиракнинг ичида кўндалангига солинган яна биттадан ғилдирак бор эди. Улар ҳаракатга келганда тўрт томонга юра олар эди, юрганда бурилмасди. Карубнинг юзи қаерга йўналтирилган бўлса, ҳаммаси бурилмай ўша томонга юришарди. Карубларнинг бутун баданлари, орқалари, қўллари, қанотлари ҳатто тўртала ғилдираги ҳам кўз билан қопланган эди. Ғилдиракларнинг номи “Айланадиган ғилдираклар” эканлигини мен эшитиб қолдим. Ҳар бир карубнинг тўрттадан юзи бор эди: биринчи юз — карубнинг юзи, иккинчи юз — одамнинг юзи, учинчи юз — шернинг юзи ва ниҳоят тўртинчи юз бургутнинг юзи эди. Карублар замин узра кўтарилдилар. Мен Кавор дарёси бўйида кўрган жонли мавжудотлар мана шу карублар экан. Карублар юрганларида, ғилдираклар ҳам ёнларида юрарди. Қанот ёзиб кўтарилганларида, ғилдираклар ҳам улардан айрилмасди. Хуллас, карублар тўхтаганда, улар ҳам тўхтар эди, кўтарилганда улар ҳам бирга кўтарилар эди, чунки жонли мавжудотларнинг руҳи ғилдиракларда эди. Эгамизнинг улуғворлиги уй остонасидан чиқиб, карублар узра тўхтади. Мен буни томоша қилиб турганимда, карублар қанотларини ёздилар, замин узра кўтарилиб, ғилдираклари билан бирга уйдан чиқиб кетдилар. Карублар Эгамиз уйининг шарқий дарвозаси ёнида тўхтаб қолдилар. Исроил Худосининг улуғворлиги уларнинг устида эди. Бу жонли мавжудотларни мен Кавор дарёси бўйида кўрган эдим. Ўшанда ҳам улар Исроил Худосининг оёғи остида эдилар. Бу мавжудотлар карублар эканлигини мен энди тушуниб олган эдим, чунки ҳар бир карубнинг тўртта юзи, тўртта қаноти ҳамда қанотлари остида одам қўлига ўхшаган қўллари бор эди. Уларнинг юз тузилиши мен Кавор дарёси бўйида кўрган мавжудотларники билан бир хил эди. Ҳар бир мавжудот олд томонга қараб юрар эди.
Выбор основного перевода