Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳизқиёл
Параллельные места
Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанимдан то шу кунгача бирор уйда яшаган эмасман. У ердан–бу ерга кўчиб юрдим, чодирда маскан қилдим. Эгамизнинг овози қудратлидир, Эгамизнинг овози ҳайбатлидир. Худони тараннум этинг, эй ер юзи шоҳликлари, Самолар — азалий самолар узра чиққан, Ҳайбатли овози гулдураган Раббийга ҳамду санолар куйланг. Карублар қанотларини қимирлатганларида шундай шовқин кўтарилар эдики, уни ҳатто ташқи ҳовлидан туриб эшитса ҳам бўлар эди. Бу шовқин Қодир Худонинг овозига ўхшаб кетар эди. Бирданига мен шарқ томонда пайдо бўлган Исроил Худосининг улуғворлигини кўрдим. Худонинг овози шовуллаган денгиз товушига ўхшар эди. Унинг улуғворлигидан замин порлай бошлади. Унинг танаси қимматбаҳо тошдай ярқираб турар эди. Юзи яшиндай порлаб, кўзлари машъаладай ёниб турар эди. Оёқ–қўллари ялтироқ мисдай товланиб, овози бутун бир оломон овозидай янграр эди. Унинг оёқлари ўчоқда қиздирилган бронзадай ярқирар, овози гувиллаган денгиз товушига ўхшарди. Сўнгра мен катта бир оломоннинг овозига ўхшаш, шовуллаган денгиз, гумбурлаган момақалдироқнинг садосига ўхшаш овозларни эшитдим. Улар шундай дер эдилар: “Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Қодир Худо — Эгамиз ҳукмронлик қилмоқда!
Выбор основного перевода