Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳизқиёл
Параллельные места
Карублар юрганларида, ғилдираклар ҳам ёнларида юрарди. Қанот ёзиб кўтарилганларида, ғилдираклар ҳам улардан айрилмасди. Хуллас, карублар тўхтаганда, улар ҳам тўхтар эди, кўтарилганда улар ҳам бирга кўтарилар эди, чунки жонли мавжудотларнинг руҳи ғилдиракларда эди. Эгамизнинг улуғворлиги уй остонасидан чиқиб, карублар узра тўхтади. Мен буни томоша қилиб турганимда, карублар қанотларини ёздилар, замин узра кўтарилиб, ғилдираклари билан бирга уйдан чиқиб кетдилар. Карублар Эгамиз уйининг шарқий дарвозаси ёнида тўхтаб қолдилар. Исроил Худосининг улуғворлиги уларнинг устида эди.
Выбор основного перевода