Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳизқиёл
Параллельные места
Мен туриб, водийга тушдим. Эгамизнинг улуғворлиги менга зоҳир бўлди. Мен у ерда кўрган Эгамизнинг улуғворлиги худди Кавор дарёси бўйида кўрган улуғворликка ўхшар эди. Мен мук тушдим. Ўша ерда Исроил Худосининг улуғворлиги бор эди. Мен бундай ваҳийни водийда ҳам кўрган эдим. Жаброил менга яқинлашганда, мен қўрққанимдан юз тубан ерга йиқилдим. Аммо у менга: — Тушунгин, эй инсон, бу охирзамон ваҳийси, — деди. Уни кўришим биланоқ, оёқлари остига ўликдай йиқилдим. У эса ўнг қўлини устимга қўйиб, шундай деди: “Қўрқма! Мен Биринчи ва Охиргиман. Ўтирган Зотнинг қиёфаси қимматбаҳо яшма ва лаъл тошларидай ярқирарди. Тахт атрофида зумрад тусидаги камалак жилваланарди. Мен самодан тушаётган бошқа кучли бир фариштани кўрдим. У булутга бурканган эди. Унинг боши узра камалак бор эди. Юзи қуёшдай порлар, оёқлари олов устунларидай ловуллаб турар эди.
Выбор основного перевода