Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳизқиёл
Параллельные места
Қарасам, карублар ёнида тўртта ғилдирак турибди. Ҳар бир карубнинг ёнида биттадан ғилдирак бор эди. Ғилдираклар қимматбаҳо тошдай товланарди. Тўртала ғилдиракнинг кўринишига келсак, улар бир–бирига ўхшар эди. Ҳар бир ғилдиракнинг ичида кўндалангига солинган яна биттадан ғилдирак бор эди. Улар ҳаракатга келганда тўрт томонга юра олар эди, юрганда бурилмасди. Карубнинг юзи қаерга йўналтирилган бўлса, ҳаммаси бурилмай ўша томонга юришарди. Унинг танаси қимматбаҳо тошдай ярқираб турар эди. Юзи яшиндай порлаб, кўзлари машъаладай ёниб турар эди. Оёқ–қўллари ялтироқ мисдай товланиб, овози бутун бир оломон овозидай янграр эди. Жонли мавжудотлар юрганда, ёнларидаги ғилдираклар ҳам ҳаракатга келарди. Ердан кўтарилганда, ғилдираклар ҳам улар билан бирга кўтариларди. Мавжудотлардаги руҳ ғилдиракларда ҳам бор эди. Шу сабабдан руҳ мавжудотларни қаерга йўналтирса, мавжудотлар ўша ёққа боришарди, ғилдираклар ҳам улар билан бирга ҳаракатга келарди. Мавжудотлар юрганда, улар ҳам юрар эди, тўхтаганда тўхтар эди, ердан кўтарилганда кўтарилар эди. Мавжудотлардаги руҳ ғилдиракларда ҳам бор эди. Шу сабабдан руҳ мавжудотларни қаерга йўналтирса, мавжудотлар ўша ёққа боришарди, ғилдираклар ҳам улар билан бирга ҳаракатга келарди. Мавжудотлар юрганда, улар ҳам юрар эди, тўхтаганда тўхтар эди, ердан кўтарилганда кўтарилар эди.
Выбор основного перевода