Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Натижада Эгамиз пайғамбар қуллари орқали айтганидай, Исроил халқини Ўз ҳузуридан қувган ва Исроил халқи ўз юртларидан Оссурияга сургун қилинган эдилар. Улар бугунгача ўша ерда яшайдилар. Шоҳ Куруш ҳақида шундай дейман: «У Менинг чўпоним. Менинг барча хоҳишимни у бажаради.» Куруш шундай дейди: «Қуддус қайта қурилсин, Маъбад яна тиклансин.»” Эгам айтар: “Мен шоҳ Курушни ўнг қўлидан тутиб турибман. Халқларни унга итоат эттирай дея, Шоҳларни қуролсизлантираман. Унинг олдида эшиклар очиқ туради, Дарвозалар ёпилмайди.” Эгамиз Ўзининг танлагани — Курушга шундай айтмоқда: Эгамиз шундай демоқда: “Мен шимолдаги шоҳликларнинг барча халқларини чақириб оляпман. Уларнинг шоҳлари келиб, ўз тахтларини Қуддус дарвозаларининг ёнига ўрнатадилар. Қуддус деворларини қуршаб оладилар, Яҳудо шаҳарларининг ҳаммасига ҳужум қиладилар. “Эй инсон, Бобил шоҳи Навухадназар Тирга қарши шиддатли уруш олиб борди. Бобил лашкарининг сочлари тўкилиб, елкалари шилиниб яллиғланди. Аммо қилган меҳнатларига яраша улар Тирдан ҳеч қандай ўлжа ололмадилар. Шу боис Миср юртини Бобил шоҳи Навухадназарга бераман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — У Мисрни талон–тарож қилиб, у ердаги бойликларни ўзи билан олиб кетади. Миср бойликлари Бобил лашкари учун меҳнат ҳақи бўлади. Ҳа, Мен Миср юртини Бобил шоҳига меҳнат ҳақи қилиб бердим, чунки у ва унинг лашкари Менинг хизматимни қилдилар, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. —
Выбор основного перевода