Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, Эгамиз олову қилич билан Жамики жонзотларга қарши курашади. Унинг қўлидан кўплари ҳалок бўлади. Эгамизнинг даъвоси бор бу юрт аҳолисига, Эй Исроил халқи, қулоқ тут Эгамизнинг сўзига: “Бу юрт вафою садоқатни билмайди, Улар Мен, Худони тан олмайди. Эй тоғлар, Эгамизнинг даъвосига қулоқ тутинг, Заминнинг мангу пойдеворлари, сиз ҳам эшитинг! Эгамиз Ўз халқи билан даъволашади, Халқи Исроил билан У баҳслашади. Сўнг барча халқларни йиғиб, Ҳукм водийсига олиб тушаман. У ерда халқим Исроил ҳақи улар билан даъволашаман, чунки улар Менинг халқимни турли элларга тарқатиб юбордилар. Юртимни эса ўзаро бўлишиб олдилар. Эгамиз шундай демоқда: “Менинг келишимни кутинглар, Мен халқларга ҳамла қилиб, Уларни талон–тарож қиладиган кунни кутинглар. Мен қарор қилдим: халқларни йиғаман, Барча элларни тўплаб оламан. Уларнинг устига ғазабимни сочаман, Алангали қаҳримни уларга ёғдираман. Рашким ўти бутун дунёни куйдириб ташлайди. Унинг оғзидан ўткир бир қилич чиқиб турарди. У ўша қиличи билан халқларни мағлуб этади, қўлидаги темир хивчин билан уларни бошқаради. Қодир Худонинг қайноқ қаҳр–ғазаби чуқуридаги узумларни босиб эзади.
Выбор основного перевода