Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қуддус атрофларида улар қонимизни сувдай тўкди, Жасадларни дафн қилишга бирон зот қолдирмади. Ҳа, Эгамнинг ғазаби Ўз халқига қарши алангаланди, У халққа қарши қўл кўтариб, уларни урди. Шунда тоғлар ларзага келди, Кўчаларда жасадлар ахлат бўлди. Шунда ҳам Эгам ғазабидан тушмади, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилганча турарди. Мурдалари кўмилмай қолиб кетади, Жасадларидан қўланса ҳид анқийди, Уларнинг қони қирларда дарё бўлиб оқади. Ҳа, Эгамиз олову қилич билан Жамики жонзотларга қарши курашади. Унинг қўлидан кўплари ҳалок бўлади. Бу халқнинг жасадлари қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади, ҳеч ким уларни ҳайдамайди. улар оғир хасталиклардан ҳалок бўлишади. Улар учун ҳеч ким аза тутмайди, жасадларини кўмадиган бирон кимса бўлмайди, жасадлари гўнг каби, ер устида ётаверади. Улар қиличдан ва қаҳатчиликдан ҳалок бўлишади, жасадлари қушлар ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади. Уларнинг жасадлари буюк шаҳарнинг кўчасида ётади. Шоҳидларнинг Раббийси Исо ҳам ўша шаҳарда хочга михланган эди. Ўша шаҳарнинг рамзий номи Садўм ва Мисрдир.
Выбор основного перевода