Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ғорларида яширин ётган, Инларида кутиб ётган Шернинг болаларини тўйдира оласанми, Она шерга ўлжа топиб бера оласанми? Унинг чодири Қуддусдадир, Макони Сиондадир. Ана, халқларни ҳалок этувчи йўлга тушди, У шер каби чакалакзордан чиқди. Юртингизни хароб қилгани уясини ташлаб келди. Эвоҳ, энди шаҳарларингиз вайрон бўлади, Ҳаммаси ҳувиллаб қолади. Улар қайта–қайта қоқиладилар, Бир–бирининг устига йиқиладилар. Шунда ўзларига ўзлари айтадилар: “Қани, бўлинглар, Халқимизнинг олдига қочиб қолайлик! Киндик қонимиз тўкилган юртга борайлик. Бу қирғиндан қочиб қутулайлик.”
Выбор основного перевода