Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, Эгамиз бутун элатлардан ғазабда, Уларнинг лашкарларига қаҳри келди. Эгамиз уларни тамомила қириб ташлайди. Уларни бўғизлашга ҳукм этган. Эгамиз шундай демоқда: “Ана, шимолдаги юртдан оломон келмоқда, Дунёнинг четидан буюк бир халқ қўзғалмоқда. Ахир, улар гапимга қулоқ солмадилар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен уларнинг олдиларига пайғамбар қулларимни узлуксиз юбориб турдим. Бироқ улар пайғамбарларимга қулоқ солмадилар.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз ниятини тўлиқ бажармагунча, Ўз ғазабидан тушмайди. Кейинчалик буни англаб оласиз.
Выбор основного перевода