Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Гуноҳкорлар ўз кўзлари билан ҳалокатларини кўрсинлар. Ўзлари Қодир Худонинг ғазаби шаробини ичсинлар. Ғазаб косаси Эгамизнинг қўлида, Зиравор қўшилган кўпикли шаробга тўла. У шаробни қуяди, Оламдаги жамики фосиқлар эса Қуйқумигача ичиб тугатади. Уйғон, уйғон эй Қуддус, оёққа тур! Сен Эгангнинг қўлидаги ғазаб косасидан ичдинг! Тагидаги қуйқумигача ичиб, Гандираклаб қолдинг. Бобил Эгамизнинг қўлидаги олтин косадай эди, Бобил бутун дунёни маст қилди. Дунё халқлари косадаги шаробдан ичди, Ҳаммаси ақлдан озди. Буюк шаҳар уч қисмга бўлиниб кетди. Бошқа халқларнинг шаҳарлари ер билан яксон бўлди. Худо буюк Бобил шаҳрини ёдга олди. У Бобилга косадаги Ўзининг ғазаби шаробидан берди.
Выбор основного перевода