Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен юзимни сизларга қарши бураман, душманларингиз сизларни мағлуб этади. Ёвларингиз устингиздан ҳукмронлик қилади. Сизларни ҳеч ким таъқиб қилмаса ҳам тумтарақай бўлиб қочасизлар. Биз Сенинг қулларингмиз. Улар қулларингнинг жасадларини Қушларга емиш қилиб бердилар. Тақводор халқингнинг этини Заминдаги ёввойи ҳайвонларга бердилар. Мисрликлар тушкунликка тушади. Мен уларнинг режаю ниятларини пучга чиқараман. Улар қидириб қолар Беҳуда бутларнию сеҳргарларни, Фолбинлару оталари руҳларини. Бу халқнинг жасадлари қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади, ҳеч ким уларни ҳайдамайди. Улар сендан «Қаерга борамиз?» деб сўрашса, уларга айт, Эгамиз шундай демоқда: «Ҳамма пешанасида борини кўрсин, Баъзилар ўлатга йўлиқиб нобуд бўлсин, Баъзилар қиличдан ўтказилсин, Баъзилар очликдан қирилиб кетсин, Баъзилар асирликка тушиб, сургун қилинсин.»” Етти фарзанднинг онаси ҳолдан тойиб, жон беради. Унинг қуёши кундуз куни ботади, У хўрланиб, шарманда бўлади. Омон қолганлари душман қиличидан ўлади.” Эгамизнинг каломи шудир. улар оғир хасталиклардан ҳалок бўлишади. Улар учун ҳеч ким аза тутмайди, жасадларини кўмадиган бирон кимса бўлмайди, жасадлари гўнг каби, ер устида ётаверади. Улар қиличдан ва қаҳатчиликдан ҳалок бўлишади, жасадлари қушлар ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади.
Выбор основного перевода