Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Мусога яна гапирди: — Ўша халқнинг нақадар ўжарлигини кўриб турибман. Улар Сенга итоат этишдан бош тортдилар, уларнинг орасида кўрсатган мўъжизаларингни эсга олмадилар. Шу қадар ўжарлик қилдиларки, Мисрдаги қулликка қайтиб бориш учун ўзларига йўлбошчи тайинладилар. Лекин Сен кечирадиган, иноятли, раҳмдил, жаҳли тез чиқмайдиган, содиқ севгиси мўл Худосан. Бизнинг ота–боболаримиз ўзларига буқанинг тасвирини ясаб: «Мана бизларни Мисрдан олиб чиққан худойимиз», деган эдилар. Шу тариқа ўта шаккоклик қилган эдилар. Ҳатто ўшанда ҳам Сен ота–боболаримизни тарк этмадинг. Уларнинг заҳри илоннинг заҳрига ўхшайди. Кар илондай қулоқ солишни улар истамайди. Аммо сизлар Менга қулоқ ҳам солмадингизлар, эътибор ҳам бермадингизлар. Ўжарликда ота–боболарингиздан ҳам ўтиб тушдингиз, қилган ишларингиз уларникидан ҳам ёвузроқ.” Ота–боболарингиз гапларимга эътибор бермаган, Менга қулоқ солмаган эдилар. Улар қайсарлик қилиб, сўзларимни тингламагандилар, гапимга кирмагандилар.
Выбор основного перевода