Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунингдек, осмонга қараб, қуёш, ой ва юлдузларни, жамики самовий жисмларни кўриб васвасага тушманглар, уларга сиғинманглар, хизмат қилманглар. Ахир, Эгамиз Худо буларни дунёда яшовчи барча халқлар учун берди. Охознинг болохонаси томидаги Яҳудо шоҳлари қилдирган қурбонгоҳларни ҳам, Эгамиз уйининг иккала ҳовлисида Манаше қилдирган қурбонгоҳларни ҳам бузди ва майдалаб туйиб, Қидрон сойлигига сочиб юборди. Болалар ўтин йиғишади, оталари олов ёқишади, хотинлар эса хамир қориб, само қироличасига атаб нонлар ёпишади. Ғазабимни қўзғатиш учун бегона худоларга шароб назрини келтиришади. Сизларга ҳужум қилиб келаётган ўша Бобилликлар шаҳарга ўт қўядилар. Қуддусдаги уйларни ёндириб ташлайдилар! Ахир, Қуддус аҳолиси уйларининг томлари устида Баалга қурбонликлар куйдириб, бошқа худоларга шароб назрларини келтириб, Мени ғазаблантирди.” У Эгамизнинг уйига, шоҳ саройига, ҳар бир ҳашаматли иморатга, Қуддусдаги ҳамма уйларга ўт қўйди. Мен, бераман, деб онт ичган юртга уларни олиб кирганимдан сўнг, улар кўзига кўринган ҳар бир баланд тепалик устида, ҳар бир яшил дарахт остида ўз худоларига қурбонликлар келтирар эдилар. Мени қаттиқ ғазаблантирар эдилар! Ўша худоларига хушбўй тутатқилар тутатиб, шаробни назр қилардилар. Томда қуёш, ой, юлдузларга сиғинганларни ҳалок қиламан, Тўғри, улар Мен, Эгангизга сажда қилиб, садоқат онтини ичади, Лекин Мўлахга ҳам топиниб, ваъдалар беришади. Шу сабабдан Худо улардан юз ўгирди, самовий жисмларга сажда қилишсин, деб уларни тарк этди. Зотан, пайғамбарлар китобида шундай ёзилган: «Эй Исроил халқи, сизлар жуда кўп қурбонликлар келтирасизлар! Мен ота–боболарингизни қирқ йил саҳрода олиб юрганимда, улардан шу қадар кўп қурбонлигу назрларни талаб қилмадим!
Выбор основного перевода