Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизни тарк этиб, қабиҳликлар қилганингиз учун қилган ҳар бир ишингизда У сизларни лаънатга, бало–қазога дучор қилади. Ишингиз ўнгидан келмайди. Охири, Эгамиз устингизга кулфат ёғдириб, бир лаҳзада йўқ қилади. Манаше шунчалик кўп айбсиз қон тўкдики, Қуддусни бу бошидан нариги бошигача қонга ботирди. Қон тўкишдан ташқари, Яҳудо халқини гуноҳга ботирди, улар Эгамиз олдида қабиҳликлар қилдилар. Аммо баъзиларингиз Мен, Эгангизни тарк этдингиз, Муқаддас тоғимни унутдингиз! «Омад» бути учун дастурхон ёздингиз, «Қисмат» бути учун қадаҳларга шароб қуйдингиз! Шу йўсин Мен халқимга қарши ҳукмимни эълон қиламан, чунки Ўз халқим Мени тарк этиб, қабиҳлик қилди. Улар бегона худоларга қурбонликлар келтириб, ўз қўлларининг ижодига сажда қилдилар. Менинг халқим икки гуноҳ қилди: Улар Мени — ҳаётбахш сув булоғини тарк этдилар. Ўзлари учун сардобалар қазидилар, Сувни ушлаб туролмайдиган ёриқ сардобалар қурдилар. Саҳрода улғайган бир қулонга ўхшайсан, Шаҳватинг қўзиганда, ҳавони искайсан. Сенинг ҳирсингни ким қондира олади?! Ҳеч бир эркак сенга эришиш учун ўзини уринтириши шарт эмас, Жуфтлашиш даврида сени осонликча топиб олишади. Эгамиз шундай демоқда: “Эй Қуддус, ким сенга ачинар экан?! Ким сен учун мотам тутар экан?! Биронтаси сенга келиб, Ҳол–аҳвол сўрармикан?! Сен Мени рад этдинг, Менга орқа ўгирдинг. Сенга раҳм қилавериб чарчадим. Энди сенга қарши қўл кўтараман, Сени йўқ қилиб юбораман.
Выбор основного перевода