Йўшиё, бирортаси ўғлини ёки қизини Мўлахга қурбонлик қилмасин, оловда куйдирмасин деб, Хиннум сойлигидаги Тофатда жойлашган саждагоҳни булғаб, ҳаром қилди.
Охознинг болохонаси томидаги Яҳудо шоҳлари қилдирган қурбонгоҳларни ҳам, Эгамиз уйининг иккала ҳовлисида Манаше қилдирган қурбонгоҳларни ҳам бузди ва майдалаб туйиб, Қидрон сойлигига сочиб юборди.