Кейин Хиннум сойлигининг тепасидан кесиб ўтиб, Ёбус халқига қарашли бўлган тепаликнинг, яъни Қуддуснинг жанубий ён бағридан ўтади. Чегара у ердан Хиннум сойлигининг ғарбидаги қирнинг тепасига — Рафа водийсининг шимолий четигача боради.
Қараб туринг! — деб айтмоқда Эгамиз. — Шундай кунлар келадики, одамлар бу жойни Тофат ёки Хиннум сойлиги деб атамайди. Бу жой «Қирғин водийси» деб ном олади. У ерда кўп мурдалар дафн қилинади, мурдалар кўплигидан қабрларга жой етмай қолади.