Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Етим бўлиб қолсин болалари, Бева бўлиб қолсин хотинлари. Болалари кулбасидан айрилиб, дарбадар бўлсин, Нон излаб тиланчи бўлсин. Уларнинг ўқлари ёшларни қиради, Шафқат кўрсатмайди улар болаларга, Раҳм қилмайди она қорнидагиларга. Ана, деразалардан ўлим ўрмалади, Қалъаларимизга кириб олди. Кўчалардаги болаларни йўқ қилиб ташлади, Майдонлардаги ёшларни қириб юборди. Аммо Мен, Сарвари Олам, айтаманки, уларни жазолайман! Йигитлари қиличдан ўлади. Ўғил–қизлари қаҳатчиликдан нобуд бўлади. Мен беваларингни денгиз қумидан ҳам кўп қиламан, Йигитларингнинг оналарига қарши Куппа–кундуз куни қирғин қилувчини жўнатаман. Тўсатдан бошларига даҳшат ва азоб–уқубат соламан. Юртингиздаги шаҳзодалар ўкираётган, ўлжасини тилка–пора қилаётган шерга ўхшайди. Улар одамхўрлик қиладилар, мулку бойликни қўлга киритадилар, қотилликлар қилиб, беваларнинг сонини кўпайтирадилар.
Выбор основного перевода