Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шарқ шамоли уларни олиб кетади, Фосиқларни ўз жойларидан супуриб ташлайди. Шарқдан шамол эсиб, Таршиш кемаларини парчалагандай, Сен уларни қириб ташладинг. Шунинг учун бошингизга фалокат келганда, мен ҳам куламан. Ваҳимага тушганингизда, мазах қиламан. Улар ёғочга: «Менинг отам сенсан» дейишади, Тошга: «Туққан онам сенсан», деб айтишади. Аммо Менга юз бурмай, орқа ўгиришади, Бошларига кулфат келганда эса, «Бизга нажот бер!» дея Менга ёлворишади. Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Гармсел сомонни тўзғитгандай, Мен сизларни сочиб ташлайман. Бу сизларнинг қисматингиздир, Мен бошингизга ёғдирадиган кулфат шудир. Сизлар Мени унутдингизлар, Сохта худоларга инондингизлар. Эй Эгам, менинг қудратим, қўрғонимсан, Кулфат кунида паноҳимсан. Дунёнинг тўрт бурчагидан халқлар Сенинг олдингга келиб, айтади: “Аждодларимизнинг сохта бутларидан бўлак ҳеч нарсаси йўқ эди, Бу бетайин бутларидан фойда бўлмаган эди. Мисрнинг ёлланма аскарлари Боқилган бузоқларга ўхшайди. Аммо кулфат куни келганда, Жазо оладиган вақти етганда, Уларнинг ҳаммаси орқага қочади, Душман қаршисида чекинади. Эвоҳ, эшкакчиларинг сени очиқ денгизга олиб чиқишади. Шарқ шамоли сени денгиз бағрида парчалаб юборади.
Выбор основного перевода