Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Руҳонийлар Менга интилмадилар, Қонун ҳимоячилари Мени билмадилар, Ҳукмдорлар Менга қарши бош кўтардилар, Пайғамбарлар Баал номидан башорат қилдилар, Ҳеч нарсага ярамайдиган бутларга кўнгил боғладилар.” Пайғамбарларининг бемаъни сўзлари шамолга ўхшайди, Худонинг сўзи уларга аён бўлмаган. Бу кулфатлар ўзларининг бошига тушсин!” Пайғамбарлар ёлғондан башорат қилмоқда, Руҳонийлар ўзларича халқимни бошқармоқда, Халқимга буларнинг ҳаммаси хуш келмоқда. Аммо охирида улар нима қилар экан–а?” Улар кичкинасидан тортиб, каттасигача, Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбардан тортиб, руҳонийгача — Ҳаммаси товламачилик қилишади. Сизлар: «Биз дономиз» деб айтасиз, «Бизда Эгамизнинг қонунлари бор», деб мақтанасиз. Аслида тафсирчилар қаллоблик қилиб, Қонунимни ўзгартирдилар. Уларнинг тили ҳалокат келтирадиган ўққа ўхшайди, Оғзидан фақат ёлғон сўзлар чиқади. Қўшниларига ширин гапиришади, Ичларида эса уларни тузоққа туширмоқчи бўлишади. Мен бўғизланишга олиб кетилаётган ювош қўзидай бўлган эканман. Душманларим менга қарши фитна уюштирганларини пайқамаган эканман. Улар шундай деб айтишган эди: “Дарахт ва унинг мевалари кесилгандай, келинглар, уни ҳам бу дунёдан даф қилайлик, унинг хотирасини ўчирайлик!” Эшитяпман, кўпчилик ғийбат қиляпти. Атрофимни даҳшат қамраган! “Фош бўлсин! Уни фош қилайлик!” деб айтяптилар. Ҳатто менинг яқин дўстларим ҳам Қоқинишимни пойлаб турибдилар, “Еремиё тузоққа тушади, Шунда уни енгамиз, Ундан қасдимизни оламиз”, деяптилар. Ҳўшайё ўғли Озариё, Кариёх ўғли Йўханон ва бошқа сурбетлар Еремиёга шундай дедилар: — Ёлғон гапиряпсан! Эгамиз Худо сенга, Мисрга бориб яшаманглар, деб айтмаган. Руҳонийнинг вазифаси одамларга тўғри таълим беришдир. Одамлар унинг олдига маслаҳат сўраб боришлари керак, ахир, Мен Сарвари Оламман, у Менинг элчимдир.
Выбор основного перевода