Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ғарбдаги Кипр қирғоқларига бориб кўринглар, Шарқдаги Кедарга одам жўнатиб, билиб келинглар. Бундай воқеа ҳеч юз берганмикан?! Бирон халқ ўз худоларидан воз кечганмикан?! Худолари ҳақиқий бўлмаса–да, улардан юз ўгирганмикан?! Менинг халқим эса ўз улуғвор Худосидан воз кечди, Қадрсиз бутларга Мени алмаштирди. Қўрқинчли ва даҳшатли ишлар Бу юртда содир бўлмоқда: Сен уларга шундай деб айт: «Кечаю кундуз кўзларимдан ёш оқяпти, Ўзимни тўхтата олмаяпман. Зеро, бокира қизим — Менинг халқим, Қаттиқ зарба еди, оғир яраланди. Аммо Қуддус пайғамбарлари орасида Бундан ҳам баттарроғини кўрдим: Улар зино қилиб, ёлғон ичида яшашади, Ёвузларнинг ишини қўллаб туришади, Шунинг учун ҳеч ким ёмон йўлидан қайтмаяпти. Назаримда уларнинг ҳаммаси Садўм одамларидай бўлиб қолган, Қуддус аҳолиси Ғамўра аҳолисига ўхшаб қолган.”
Выбор основного перевода