Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунинг учун Яҳудо ва Қуддусга Эгамиз Ўз қаҳрини сочди. Уларнинг аҳволидан ҳамма ёқасини ушлаб, даҳшату ваҳимага тушди. Сиз ўзингиз ҳам бундан хабардорсиз. Агар сизлар менинг ўрнимда бўлганингизда эди, Мен ҳам сизлардай гапирсам бўларди. Бошимни чайқаб, Сизларга қарши чиройли сўзлар айтсам бўларди. Мени кўрган ҳар ким устимдан кулар, Мени ҳақоратлаб, бош чайқаб дерлар: Мен бу шаҳарни шундай вайрон қиламанки, унинг олдидан ўтган–кетган ҳар бир киши шаҳарнинг аянчли аҳволидан даҳшатга тушиб, қотиб қолади. Мен шимолдаги барча қабилаларни йиғаман. Бобил шоҳи қулим Навухадназарни ҳам чақираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Уларни сизларга қарши, бу юрт аҳолиси ва ён–атрофингиздаги халқларга қарши тортиб келаман. Мен сизларни тамомила қириб битираман. Сизларни кўрганлар даҳшатга тушади, аҳволингизни кўрган одамлар қотиб қолади. Мен юртингизни абадий харобазорга айлантираман. Эй Мўаб, эсингдами, Исроил устидан кулган эдинг! У ўғримидики, у ҳақда гапирганингда бошингни чайқаган эдинг! Қуддусдаги хонадонлар ва Яҳудо шоҳларининг саройлари, Тофат каби, ҳаром бўлади. Чунки у ерлардаги ҳамма уйларнинг томларида самовий жисмларга атаб қурбонликлар куйдирилган, бегона худоларга шароб назрлари келтирилган.»” Эгамиз Бобилга қаҳрини сочади, У ерда ҳеч ким яшамайди. Бутунлай ташландиқ бўлиб қолади. У ердан ким ўтса ёқасини ушлайди, Бобил харобаларини кўриб қотиб қолади. Ўтган–кетганлар сендан ор қилиб, Қўл силтаб кетадилар. Ёқасини ушлаб, бошларини чайқайдилар, Эй қиз Қуддус, сени мазах қилиб шундай дейдилар: “Гўзалликда комил шаҳарми шу?! Бутун дунёнинг севинчимиш у!” Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаб, Исони ҳақоратлашарди:
Выбор основного перевода