Эй Исроил, бошқа худоларнинг кетидан югуравермагин, Чориғинг йиртилгунча, томоғинг қуригунча Улар кетидан юравермагин. Лекин сен шундай дединг: «Гапирганинг бефойда, Ахир, мен ўша худоларни севиб қолдим, Уларнинг кетидан бормасам бўлмайди.»
Зеро, ўша вақтда Қуддус «Эгамизнинг Тахти» деб аталади. Ҳамма халқлар Менга сажда қилиш учун Қуддусда, Менинг ҳузуримда тўпланадилар. Шундан кейин улар ҳеч қачон ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат қилмайдилар.
Эгамиз Ўз халқига шундай деб айтмоқда: “Чорраҳаларда туриб қаранг, Қадимги йўллар ҳақида сўранг, Яхши йўл қаерда эканлигини билиб олинг. Ўша йўлдан юринг, Шунда кўнглингиз таскин топади. Аммо сизлар: «Йўқ, у йўлдан юрмаймиз», дедингизлар.