Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Доиранинг жўшқин садоси кесилди, Шодон овозлар энди эшитилмайди, Арфанинг шўх садоси сукутга толди. Яҳудо шаҳарларида ва Қуддус кўчаларида шоду хуррамлик садолари бўлмайди, келин–куёвнинг овози эшитилмайди. Бу юрт ҳувиллаб қолади.” Шундай қиламанки, орангизда шоду хуррамлик садолари бўлмайди, келин–куёвнинг овози эшитилмайди, тегирмоннинг товуши чиқмайди. Чироғингиз ёнмайди. Мен қўшиқларингга чек қўяман. Арфангнинг наволари ҳам эшитилмайдиган бўлади. Мен унинг базмларига чек қўяман. Байрамларию янги ой шодиёналарига, Шаббатлари ва барча тайинланган байрамларига барҳам бераман. Энди кўчаларингдаги чироқлар шуъла сочмайди, Куёв билан келиннинг овози эшитилмайди. Зеро, савдогарларинг бутун дунёга сўзини ўтказарди, Сеҳр–жодуларинг дастидан жамики халқлар алданган эди.
Выбор основного перевода