Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Босқинчилар саҳродаги Ҳамма яланг қирларни эгаллаб олдилар. Энди Менинг қиличим бутун юртни вайрон қилади, У бошидан бу бошигача ҳаммани қириб ташлайди. Бехатар яшаётган биронта одам қолмайди. Мен уларни бир–бирларига, ота–оналарни болаларига қарши қилиб қўяман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Уларни аямай йўқ қилиб ташлайман, уларга ачинмайман, раҳм–шафқат қилмайман.»” “Эй инсон, Мен ўлат юбориб, сени кўзинг қувончидан жудо қиламан. Аммо сен аза тутма, фарёд қилма, кўз ёш тўкма. Инграган товуш чиқарма, ўлган азиз одаминг учун мотам тутма. Саллангни ечма, оёқ яланг юрма. Юзингни ёпма, таъзияхоналарда ейиладиган овқатдан ема.” Эрталаб мен халойиққа гапирдим. Ўша куни кечқурун эса менинг хотиним оламдан ўтди. Эртаси куни мен Худонинг айтганини қилдим. Одамлар мендан: — Нимага бундай қиляпсан? Бу билан бизга бирон нарса айтмоқчимисан? — деб сўрадилар. Мен уларга шундай жавоб бердим: — Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилиб, Исроил халқига шу гапларни айтиб қўйишимни буюрди: “Эгамиз Раббий шундай демоқда: фахрланадиган қўрғонингиз, кўзингиз қувончи, юрагингиз орзуси бўлмиш муқаддас масканимни Мен ҳаром қилдираман. Қуддусда қолган ўғил–қизларингиз қиличдан ҳалок бўлади. Шунда Ҳизқиёл нима қилган бўлса, сизлар ҳам шуни қиласизлар. Сизлар юзингизни ёпмайсизлар, таъзияхоналарда ейиладиган овқатдан емайсизлар, саллангизни ечмайсизлар, оёқ яланг юрмайсизлар, аза тутмайсизлар, фарёд қилмайсизлар. Гуноҳларингиз сизларни адойи тамом қилади, дардингизни бир–бирингизга инграб айтасизлар.
Выбор основного перевода