Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Чаккангиздаги сочларингизни қирманг, соқолингизнинг учини қирқманг. Аза тутганингизда марҳум учун баданингизни кесманг, терингизни тешиб суръат солманг. Зеро, Мен Эгангизман. Аюб туриб, қайғудан кийимини йиртиб ташлади. Кейин сочини қириб ташлаб, ерга мук тушди. Шакам, Шилў ва Самариядан саксонта одам келди. Улар қайғудан соқолини қирган, кийимларини йиртган, таналарини тилган эдилар. Улар дон ва тутатқиларни назр қилиш учун Эгамизнинг уйига кетаётган эдилар. Ғазо аҳолиси қайғудан сочларини қирдиради, Ашқалон одамларининг дами ичига тушиб кетади. Эй Филист забардастларининг омон қолганлари! Қачонгача ғам чекиб, баданингизни тиласиз?! Қарияларни, йигиту қизларни, аёлу болаларни — ҳаммасини ўлдиринглар, аммо пешанасига белги қўйилган биронта одамга ҳам зарар етказманглар. Буйруғимни бажаришни шу ердан, муқаддас масканимдан бошланглар. Шундай қилиб, улар қирғинни Эгамизнинг уйи олдида бўлган оқсоқоллардан бошладилар.
Выбор основного перевода