Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо ичим Сенинг ғазабингга тўлган эди, Жаҳлимни тийишдан чарчадим. Эгамиз менга шундай деди: “Ғазабимни кўчадаги болаларга сочгин, Тўдалашиб турган йигитларга сочгин. Ғазабим эркагу аёлларга тушади, Мункиллаган қариялар ҳам ундан қочиб қутулмайди. Шу сабабдан Эгамиз демоқда: “Мен бу халқнинг оёғига тўғоноқ соламан, Улар қоқилиб йиқиладилар. Оталар фарзандлари билан бирга, Қўшнилар ёр–биродарлари билан бирга ҳалок бўладилар.” Мен беваларингни денгиз қумидан ҳам кўп қиламан, Йигитларингнинг оналарига қарши Куппа–кундуз куни қирғин қилувчини жўнатаман. Тўсатдан бошларига даҳшат ва азоб–уқубат соламан.
Выбор основного перевода