Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қуддуснинг руҳини кўтариб, Унга шундай деб айтинг: «Азоб косанг тўлиб бўлди, Айбларинг учун жазо олиб бўлдинг. Ҳамма гуноҳларинг эвазига Мен, Эгангдан икки карра жазо олдинг.»” Эй инсон, Исроил халқи ўз юртига қайтиб келганда, у ердаги макруҳ худоларни, жирканч бутларни илдизи билан йўқ қилади. Аммо макруҳ худоларга, жирканч бутларга сажда қилишни хуш кўрадиган одамларни қилмишларига яраша жазолайман.” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. Ўша овоз менга деди: “Эй инсон, бу жой Менинг тахтимдир, оёғим остидаги пойандозимдир. Мен бу ерда, халқим Исроил орасида абадий яшайман. Улар ва уларнинг шоҳлари энди Мени бадном қилишмайди. Улар бошқа худоларга кўнгил боғлашмайди, ўлган шоҳларига ҳайкаллар ясашмайди. Улар ўз саройларини муқаддас Маъбадимнинг ёнгинасига қуришган эди. Мени улардан биттагина девор ажратиб турар эди, холос. Улар қилган жирканч ишлари билан Мени бадном қилишди. Шунинг учун Мен ғазабланиб, уларни қириб ташладим. Агар энди улар бегона худолардан воз кечиб, шоҳларига ўрнатган ҳайкалларни йўқ қилишса, Мен уларнинг орасида абадий яшайман. Бобил сизга нима қилган бўлса, Худо ҳам унга шуни қилсин! Қилмишига яраша икки баробар жазосини берсин! Ўзи тайёрлаган ичимликдан унга икки баробар ичирсин!
Выбор основного перевода